|
|
 |
|
|
|
|
|
 |
|
 |
 |
|
 |
| |
 |
|
| UzJobs | | | Ўзбекистонда иш қидириш ва ходимлар танлашга ихтисослашган маълумотнома-ахборот ресурси ҳисобланади.
Ресурснинг асосий вазифаси - истиқболли мутахасссиларга иш қидириш ва малака оширишда, компанияларга эса малакали меҳнат кадрлари танлаш ва уларни касбий жиҳатдан ривожлантиришга кўмак беришдир.
Бизнинг ресурс қўшимча равишда Ўзбекистон Республикасининг меҳнат қонунчилиги, мамлакатимиздаги меҳнат ва таълим бозори, кадрлар билаш ишлашда қўлланиладиган атамаларни ёритувчи мақолалар билан танишиш имконини беради.
Биз шунингдек, барча истовчиларга кадрлар билан ишлаш ва ҳужжатлар айланмаси, меҳнат муносабатлари ва меҳнат қонунчилиги меъёрлари масалаларига оид кенг кўламли маслаҳат хизматлари кўрсатишга тайёрмиз.
UzJobs ўз фаолияти давомида бежиз оммабоп бўлмаганлигини исботлади. Сайтдаги бўш иш ўринларини энг обрўли иш берувчилар ва муваффақият қозонган кадр агентликлари тақдим этишган бўлиб, бир қанча таълим хизматлари етакчи ўқув муассасаларининг таклифларини ўз ичига олади, номзодларнинг маълумотлар базаси юқори малакали мутахассислардан иборат. Шунинг учун сайтни ҳар куни бир неча минг фойдаланувчилар ўқиши табиий ҳол.
Ресурсимизнинг ўзига хослиги шундаки, иш берувчилар ва номзодларнинг тенглиги принципига амал қилинади. Нафақат компаниялар ўзларига ходим, балки профессионаллар ўзларига бўлғуси иш жойини танлайдилар. Биз фақат амалда мавжуд бўлган, тармоқ маркетинги ва албатта, таъқиқланган фаолият турлари билан шуғулланмайдиган компанияларни рўйхатга оламиз. Бундан ташқари, сайтдаги барча бўш иш ўринлари нашр этилишдан аввал батафсил текширувдан ўтади, бу эса инсофсиз иш берувчиларнинг таклифлари пайдо бўлиб қолишининг олдини олади. Номзодларнинг резюмелари рухсатсиз равишда кўриб чиқилишдан ишончли ҳимояланган.
Иш берувчиларнинг номзодлар ҳақида тўлиқ ахборот олиш ҳуқуқига ҳам тўла риоя этилган. Агар резюмеда номзоднинг шахсий ва мулоқот маълумотлари, маълумоти, иш жойлари ва банд бўлган даври кўрсатилмаса, унга ўз резюмесини таҳрир қилиш таклифи билан сўровнома жўнатилади. Фақат резюме ўзида керакли маълумотларни жамлагач, сайтимизнинг маълумотлар базасига киритилади.
UzJobs бир йўла иккита ".com" ва ".uz" домен зоналарида рўйхатга олинган бўлиб, учта - ўзбек, рус, инглиз тилларидаги маълумотлар базасига эга. У биринчи навбатда маҳаллий меҳнат бозори эҳтиёжларини қондиришга йўналтирилган. Сайтнинг номзодлар аудиторияси асосини ўрта ва олий бўғин менежерлари ташкил қилади. Иш берувчиларнинг асосий қисми Ўзбекистон ҳудудида фаолият юритаётган обрўли ташкилотлар, яъни вазирликлар ва идоралар, давлат концернлари, ишлаб чиқариш корхоналари, консалтинг ва аудиторлик фирмалари, тижорат банклари, суғурта ва телекоммуникация компаниялари, халқаро ташкилотлар ва хорижий ваколатхоналардан иборат. | | UzJobs саҳифаларида иш қидирувчилар, шунингдек, иш берувчилар учун ҳам бирдек фойдали бўлган ахборотлар тақдим этилган. Шу жумладан:
Вақтинча ва доимий меҳнатга оид бўш иш ўринлари Юқори малакали мутахассислар ҳақидаги маълумотлар базаси Ўқув курслари, малака тренинглари ва семинарлари тўғрисида ахборот Ўқув муассасалари ва малака ошириш марказлари тўғрисидаги маълумотлар Ўзбекистон Республикасининг меҳнат қонунчилиги Кадрлар билан ишлаш бўйича амалий қўлланма Ихтисослашган "меҳнат" атамалари луғати Меҳнат ва таълим бозорини ёритувчи мақолалар.
Маълумот: UzJobs ресурсининг эгаси "SAIPRO" компанияси бўлиб, ресурс хизматларига оид барча шартномалар ушбу компания номидан тузилади.
Компания бозорда 1999 йилдан бери мавжуд. Консалтинг хизматлари, шу жумладан, молиявий консалтинг, кадрлар консалтинги, медиа-консалтинг, суғурта компанияларининг мустақил рейтинги каби хизматларни кўрсатишга ихтисослашган. Бир нечта босма ва интернет-нашрларнинг муассаси ва фаол бошқарувчиси ҳисобланади. | | | |
| | Кимга бизнинг фаолиятимиз, Ўзбекистон меҳнат бозори ва бизнинг ресурсимиз аудиторияси қизиқиш уйғотса, барчани ҳамкорликка таклиф қилишдан мамнунмиз. | | Агарда Сиз ҳам UzJobs хизматларига қизиқиш билдирсангиз ҳамда ўзаро алоқани йўлга қўйишни истасангиз, биз билан қуйидаги электрон почта манзили бўйича боғланинг - info@uzjobs.com.
Бизнинг почта манзилимиз: Ўзбекистон Республикаси, 100015, Тошкент ш., Бухоро кўчаси, 26-уй. Тел/Факс: +(998 71) 232-27-29, 232-27-30, 236-00-55. | |
|
|
|
 |
|
 |
|
www.UzJobs.com - бу меҳнат бозоридан энг яхши таклиф! Таълим ва ишни қулай қидируви! Ходимларни самарали йиғиш! UzJobs сайтида тақдим этилган:
Бўш иш ўринлари ва резюмелар
Ўқув курслари ва дастурлар
Иш берувчи компаниялар
Таълим муассасалари Шунингдек: ходимлар билан иш юритиш, меҳнат қонунчилиги, атамалар луғати, нашрлар ва яна кўпгина бошқа нарсалар. |
|