|
|
 |
|
|
|
|
|
 |
|
 |
 |
|
 |
| |
 |
|
| Агар сайтнинг on-line сервиси ёрдамида мустақил равишда ходимларни қидириш ва танлашни истамасангиз, у ҳолда компаниямизнинг рекрутмент хизматига буюртма беришингиз мумкин. Бу ҳолда биз Сизга зарур бўлган барча ходимларни қидириш ва танлаш билан боғлиқ барча ишларни ўз зиммамизга оламиз. | | Рекрутмент - малакали мутахассисларни қидириш ва танлаш хизмати. | | | Ходимлар қидириш ва танлаш (рекрутмент) хизмати жараёни қуйидаги босқичлардан иборат: | | | 1-қадам. Буюртма тўлдириш | | 2-қадам. Шартнома тузиш | | Бўш иш ўринга мутахассис қидириш учун аввало бўш иш ўрнининг батафсил тавсифи ва номзодга қўйиладиган талаблар ёзилган Буюртмани тўлдириш керак (буюртма матнини кўчириб олиш). Тўлдррилган буюртмани компаниямиз офисига факс: +(99871) 236-00-55, 232-27-30 билан, ёки e-mail: info@uzjobs.com манзилига жўнатиш керак. | | Буюртмани олгандан кейин компаниямиз мутахассислари буюртмангизни батафсил муҳокама қилиш учун Сиз билан боғланадилар ва компаниямизда қабул қилинган ходимлар қидириш ва танлаш хизмати, шунингдек, рекрутмент шартномаси тузиш тартиб ва қоидалари билан таништирадилар. | | | 3-қадам. Номзодлар қидириш ва танлаш | | 4-қадам. Номзодларни тақдим этиш | | Шартнома бўйича мажбурий олдиндан тўловни олгандан кейин талаб этилган мутахассисни қидириш ва танлаш ишлари бошланади. Қидирув UzJobs.com сайти маълумотлар базаси бўйлаб, компаниямизнинг ёпиқ базасида, босма ОАВ ларида чоп этилган бўш иш ўрнилар тўғрисидаги хабарларга жавобан тақдим этилган резюмелар, бошқа маълумот манбалари орқали олиб борилади. Сиз илтимосингизга кўра номзодларни қидириш ва танлаш ишлари қандай бораётгани ҳақитда ҳисобот олишингиз мумкин. | | Буюртмангиз устида ишлаш жараёнида мутахассисларимиз Сизнинг талабларингизга максимал даражада жавоб бера оладиган ва компаниямиз рекрутёрлари билан дастлабки суҳбатдан муваффақиятли ўтган номзодларнинг резюмеларини тақдим этишади. Тақдим этилган номзодларга қизиқиш билдирсангиз, Сиз ва номзод ўртасида учрашув ва номзод билан интервью ҳам уюштириб берилади. | | | 5-қадам. Номзодни ишга қабул қилиш | | 6-қадам. Қўшимча кафолатлар | | Сизга тақдим этилган номзодлардан биронтаси маъқуллангандан кейин рекрутмент хизмати кўрсатилган ҳисобланади. Танлаб олинган номзод билан меҳнат шартномаси тузилган санадан кейин ўтган 3 (уч) кун мобайнида кўрсатилган хизмат тўғрисида икки томонлама акт имзоланади ва шартнома бўйича кўзда тутилган сумманинг қолган қисми тўланади. | | Агар ишга қабул қилинган номзод Сизнинг ишончингизни оқламаса ва синов муддатидан ўта олмаса, биз унинг ўрнига янги номзод кўрсатишни ҳам ўз зиммамизга оламиз. Янги номзод қисқа фурсатда ва бепул равишда кўрсатилади. | | | | | Ходимлар қидириш ва танлаш хизмати қуйидаги тарзда баҳоланади: | | Ходимлар қидириш ва танлаш хизмати нархи сайт доирасидан ташқарида, шартнома асосида белгиланади. Хизмат ҳақи миқдорига қуйидаги омиллар таъсир кўрсатиши мумкин: эълон қилинган бўш иш ўрнига мутахассиснинг (лавозим) нинг қанчалик тарқалганлиги; буюртма муддати; битта лавозим, мутахассисликка бир нечта номзодни танлаш; мутахассисда керакли малакани мавжудлиги, унга бўлган талабнинг юқори эканлиги; мутахассиснинг бир нечта лавозим ишини олиб бориши (бир нечта ваколатга эга бўлиши). |
Номзодлар қидириш ва танлаш бўйича хизматлар ҳақи компаниямиз томонидан сайт доирасидан ташқарида, шартнома асосида кўрсатилади. | | | Қўшимча маълумот учун қуйидаги телефон рақамлари орқали компаниямиз менежерларига мурожаат этинг: +(998 71) 236-00-55, 232-27-30, 232-27-29 | | |
|
|
|
 |
|
 |
|
www.UzJobs.com - бу меҳнат бозоридан энг яхши таклиф! Таълим ва ишни қулай қидируви! Ходимларни самарали йиғиш! UzJobs сайтида тақдим этилган:
Бўш иш ўринлари ва резюмелар
Ўқув курслари ва дастурлар
Иш берувчи компаниялар
Таълим муассасалари Шунингдек: ходимлар билан иш юритиш, меҳнат қонунчилиги, атамалар луғати, нашрлар ва яна кўпгина бошқа нарсалар. |
|