|
|
 |
|
|
|
|
|
 |
|
 |
 |
|
 |
| |
 |
|
| Ходимлар излаш ва танлашга кўмаклашишдан ташқари, UzJobs барча қизиққан компаниялар учун кадр консалтинги ва аутсорсинг бўйича комплекс хизматлар ҳам кўрсатади. | | Кадр консалтинги - бу кадрлар билан ишлаш ва ҳужжатлар айланмаси, меҳнат муносабатлари ва меҳнат қонунчилиги меъёрлари масалалари бўйича маслаҳат хизматидир. | | | Кадр консалтинги доирасида компаниямиз мутахассислари Сизга қуйидаги хизматларни кўрсатадилар: | | | Кадрлар ҳисобини баҳолаш | | Кадрлар ҳисобини йўлга қўйиш | | Компаниянинг кадрлар билан ишлаши меҳнат қонунчилиги талаблари ва кадрлар ҳужжатини юритиш меъёрларига мувофиқ келиши баҳоланади. Ўтказилган баҳолаш натижаси асосида топилган камчиликлар тўғрисида ҳисобот ва камчиликларни бартараф этиш бўйича тавсиялар тақдим этилади. | | Янгидан ташкил этилган корхоналар учун уларнинг ўзига хос жиҳатларини ҳисобга олган ҳолда кадрлар ҳисоби "нол" дан йўлга қўйиб берилади. Бу ўз ичига кадрлар ҳисобида ишлатиладиган тўла ҳужжатлар туркуми, яъни шакллар, бланкалар, рўйхатга олиш журналларини тақдим этиш, меҳнат қонунчилигида кўзда тутилган бошқа ҳужжатларни тузишдан иборат. | | | Кадрлар билан ишловчи ходимни тайёрлаш | | Ички меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқиш | | Зиммасига корхонада кадрлар ишини юритиш юкланган ходим индивидуал равишда тайёрланади. Тайёрлов асосий иш жараёнидан ажралмаган ҳолда олиб борилади. Тайёрлов жараёнида ходим кадрлар билан ишлашда зарур бўлган турли бланкалар, шакллар ва шаблонлар (буйруқлар, аризалар, рўйхатга олиш китоблари ва ҳ.к.) намунаси билан таъминланади, меҳнат қонунчилиги меъёрлари бўйича зарур билимларни олади. Асосий тайёргарлик тугагач, кадрлар билан ишловчи ходим маълум муддат давомида бепул маслаҳатлар олиб туради. | | Компаниялар сўровига биноан, кадрлар ишини ва корхонада иш бошқаришни (шу жумладан: таркибий тузилмалар тўғрисидаги низом, жамоавий шартнома, ички меҳнат қоидалари, лавозим йўриқномалари ва бошқа ташкилий ҳужжатлар) мувофиқлаштирувчи ички меъёрий ҳужжатлар ишлаб чиқилади. | | | | | Кадр аутсорсинги - бу ташкилотга ходимлар билан ишлаш вазифасини беришдир. | | | Кадр аутсорсинги доирасида компаниямиз мутахассислари Сизнинг кадрлар бўлимингиз бажариши керак бўлган қуйидаги вазифаларни зиммаларига оладилар: | | | Штат рўйхатини тузиш | | Меҳнат шартномалари тузиш | | Ташкилий тузилма, уни тасдиқлаш ва ўзгартишлар киритишни ҳисобга олган ҳолда корхонанинг штат рўйхатини тузиш. | | Иш берувчи ва ходим ўртасида меҳнат муносабатларини расмийлаштириш: меҳнат шартномасини ишлаб чиқиш, тузиш, ўзгартириш ва тўлдиришлар киритиш, шунингдек, меҳнат шартномасини бекор қилиш. | | | Шахсий ишларни олиб бориш | | Меҳнат дафтарчаларини юритиш | | Кадрлар билан ишлаш талабларини ҳисобга олиб, кадрлар билан ишлашда қўлланиладиган шакллар, бланкалардан фойдаланган ҳолда шахсий ишларни шакллантириш, шахсий ишни ходимнинг корхонадаги меҳнат фаолияти давомида юритиш. | | Меъёрий ҳужжатларда кўзда тутилган меҳнат дафтарчалари, шунингдек, меҳнат дафтарчаларини ҳисобга олиш журналларининг барча шаклларини сотиб олиш, уларни тўлдириш ва юритиш. | | | Корхонада ижтимоий суғурта бўйича комиссия фаолиятида қатнашиш | | Ташкилий-буйруқ ҳужжатларини юритиш | | Ходимнинг ижтимоий суғурта ҳуқуқини берувчи умумий иш стажини ҳисоблаш, вақтинча ишга лаёқатсизлик варақасини ҳамда ижтимоий суғурта бўйича комиссия йиғилиши баённомасини расмийлаштириш. | | Корхона раҳбариятининг шахсий таркибни қабул қилиш, ишдан бўшатиш, уларни бошқа ишга ўтказиш, меҳнат таътилларини бериш, хизмат сафарларига оид буйруқларини ёзиш ва расмийлаштириш. |
Кадр консалтинги ва аутсорсинг хизматлари компаниямиз томонидан сайт доирасидан ташқарида, шартнома асосида кўрсатилади. Уларнинг нархи буюртманинг ҳажми, мураккаблиги ва бажарилиш муддатига қараб ҳар бир ҳолат учун белгиланади. | | | Қўшимча маълумот учун қуйидаги телефон рақамлари орқали компаниямиз мутахассисларига мурожаат этинг: +(998 71) 236-00-55, 232-27-30, 232-27-29 | | |
|
|
|
 |
|
 |
|
www.UzJobs.com - бу меҳнат бозоридан энг яхши таклиф! Таълим ва ишни қулай қидируви! Ходимларни самарали йиғиш! UzJobs сайтида тақдим этилган:
Бўш иш ўринлари ва резюмелар
Ўқув курслари ва дастурлар
Иш берувчи компаниялар
Таълим муассасалари Шунингдек: ходимлар билан иш юритиш, меҳнат қонунчилиги, атамалар луғати, нашрлар ва яна кўпгина бошқа нарсалар. |
|